Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман: Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви намойиш этилади
“Спорт” телеканали 9 ноябрь кунги Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви жонли эфирда намойиш этилишини расман эълон қилди.
Олдинроқ, терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов гуруҳдаги асосий рақиб Саудия Арабистони ўйинимизни ўрганмаслиги ва ўртоқлик учрашувига кўпроқ мухлис келиши учун Қирғизистонга қарши учрашув ТВ орқали трансляция қилинмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Бугун эса матбуот анжуманида «Телевидение хоҳласа, Қирғизистон билан ўйинни трансляция қилаверсин» дея фикр билдирганди. Орадан кўп ўтмай, “Спорт” телеканали учрашув тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 9 ноябрь куни соат 17:00да “Пахтакор” стадионида бошланади.
Мавзуга оид
21:06 / 25.04.2026
2 млн доллар – ЖЧ-2026 финалига чипталар астрономик нархларда сотилмоқда
09:22 / 01.04.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги учинчи гуруҳдоши ҳам аниқ бўлди
02:23 / 31.03.2026
Ҳусанов энг яхши бўлди. Ўзбекистон – Венесуэла ўйинидан фоторепортаж
22:56 / 30.03.2026