Ўзбекистон | 15:52 / 06.11.2019
5992
2 дақиқада ўқилади

«ERIELL Group»: «Ўзбекнефтегаз» АЖ билан биргаликда «Қўшимча» конида янги қудуқ қурилиши якунланди

Фото: ERIELL Group

«ERIELL Group» компанияси Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган Қўшимча конидаги кунига 270 минг куб.м. табиий газ қазиб олинадиган 8-қудуқда қурилиш ишларини якунлади.

«ERIELL Group» мутахассислари ушбу қудуқни қуришда муваффақиятли ишлатилган «K-STAB DF» бурғилаш суюқлик тизимини амалиётга татбиқ этишди. Мазкур суюқлик компаниянинг 2017-2025 йилларда илмий-технология тараққиётининг бир қисми сифатида «ERIELL Group» илмий тадқиқот лабораториясида ишлаб чиқилган. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, ушбу бурғилаш суюқлиги бурғилашда юқори самара берди ва таркибига кўра Ғарбнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқилган «Baker Hughes» ва «Halliburton» бурғилаш суюқликларидан қолишмайди.

Ўзбекистонда углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ишлар давом этмоқда.

«ERIELL Group» компанияси «2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастури»ни амалга ошириш бўйича фаол ишламоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 9 мартдаги «2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» ги ПҚ-2822-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид