Осиё чемпиони бўлган оғир атлетикачи ёшлар Самарқандда қизғин кутиб олинди
Самарқанд шаҳридаги Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ғолиблари ва совриндорларини қутлаш маросими бўлиб ўтди.
Шу йилнинг 18-28 октябрь кунлари КХДР пойтахти Пёнгянг шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида мазкур мактаб-интернатнинг 4 нафар ёш спортчиси Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шоҳсупага чиқишди.
Жумладан, Азимжон Ҳошимов 3та олтин, Дониёр Ҳамидов 3та олтин ва битта бронза, Оғабек Тўхтаев биттадан олтин, кумуш ва бронза, Ҳожиакбар Олимов 2та бронза медалларини қўлга киритди.
Ушбу спортчилар ўзлари таълим олаётган масканда қизғин кутиб олинди. Тадбирда сўзга чиққанлар уларни нуфузли мусобақада иштирокини таъминлагани учун Самарқанд вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт ишлари бошқармаси ва ҳомийларга миннатдорчилик билдириб ўтишди.
«Кейинги ойларда мактаб-интернатимизда таълим олаётган ёшлар жаҳон ва қитъа майдонларида юқори натижаларни кўрсата бошлашди. Оғир атлетикадан юқори натижаларни қўлга киритган ушбу спортчиларимиздан ташқари, Лочин Худойқулов ва Нодира Гулова 12-15 сентябрь кунлари Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 2та олтин, Аъзам Рашидов кумуш, Оғабек Тиркашев бронза медалларини олиб келишди.
9-16 сентябрь кунлари БААда ўтказилган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Иқболжон Қудратов бронза медалига сазовор бўлди», — дейди мактаб-интернат директори ўринбосари, дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Ўткир Қурбонов.
Тадбирда спортчилар ўзларининг таассуротлари ва ғолиблик сари қилган меҳнатлари билан ўртоқлашишди. Уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024