Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади
Бугун, 6 ноябрь куни, соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳар Олмазор туманининг “Соғбон 1-2 туп”, “Қизил тут”, “Пахта”, “Лангар”, “Ленточний”, “Қўш тут”, “Муҳокама” кўчаларида ва “Зарқайнар” супермаркетларида трансформатор пунктлари ва электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудлари ҳамда Хоразм вилоятининг Хонқа, Боғот, Ҳазорасп, Питнак туманларида Тахиатош-Хоразм-Саримой йўналишидаги тармоқларда 220 кВ кучланишдаги электр узатиш тармоғининг ўтказилиши ва “Тахиатош иссиклик электр станцияси”даги 7 энергоблок таъмирланаётганлиги сабабли 6-7 ноябрь кунлари электр энергиясида узилишлар бўлади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026