Ўзбекистон | 10:13 / 06.11.2019
7117
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзкимёсаноат»да коррупцияга қарши курашиш тизими жорий этиляпти

Фото: Getty Images

“Ўзкимёсаноат” ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятларида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” (compliance control) тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошланди.

Лойиҳа етакчи халқаро ташкилотлардан бири ҳисобланган аудиторлик компанияси KPMG (Италия) экспертлари билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Тақдимот давомида “KPMG” экспертлари мазкур лойиҳани халқаро экспертларнинг фаол қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилиши жамиятларда коррупцияга қарши халқаро стандартлар ва амалиётларни самарали жорий этишга имкон беришини, шунингдек жамиятларнинг шаффофлиги, корпоратив бошқарув даражаси ва инвестициявий жозибадорлиги ошишини таъкидлаб ўтишди.

Бундан ташқари, мазкур жамиятларда коррупцияга қарши чораларни самарали амалга оширишда тўпланган тажрибадан бошқа устав жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотларда ва хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши курашнинг умумий йўналишини шакллантириш учун фойдаланиш мумкинлиги қайд этилди.

Мавзуга оид