Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда муҳожирларга берилган патентлар сони бўйича ўзбекистонликлар биринчи ўринни эгаллади
2019 йилда Санкт-Петербургда муҳожирларга берилган меҳнат патентлари сони бўйича ўзбекистонликлар биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2018 йилда шаҳар патентлар беришдан 7,3 миллиард рубль даромад олди, бу кўрсаткич сўнгги уч йил ичида деярли икки баравар кўпайган.
Санкт-Петербург Меҳнат ва бандлик қўмитаси раиси Дмитрий Чернейконинг маълум қилишича, 2019 йил охирига қадар шаҳар бошқа мамлакатлар фуқароларига 250 мингта меҳнат патенти беришни режалаштирмоқда.
Чернейкога кўра, бу рақам ўтган йилга нисбатан деярли ўзгармаган. Худди ўтган йилдагидек, патентларнинг 70 фоизи ёки 126 мингтаси Ўзбекистон фуқароларига, 25 фоизи (44 минг) Тожикистон фуқароларига берилган. Бошқа мамлакатлардан келган муҳожирлар патентлар умумий сонининг атиги 2 фоизига эгалик қилади.
Таъкидланишича, муҳожирларнинг 62 фоизи 21 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлардир.
Мавзуга оид
10:05 / 07.06.2026
Украина яна Петербургга ҳужум қилди
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
07:21 / 26.03.2026
Технологиялар қаерда яратилади: патентлар бўйича давлатлар рейтинги
19:11 / 19.03.2026