Жаҳон | 23:10 / 07.11.2019
9430
2 дақиқада ўқилади

АҚШ бош прокурори Трампни қўллаб-қувватлашдан бош тортгани маълум қилинди 

АҚШ президенти Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбати билан боғлиқ можарода АҚШ бош прокурори Уильям Барр уни қўллаб-қувватлашини истаган.

АҚШ бош прокурори Уильям Барр ва Дональд Трамп

Бу ҳақда вазиятдан хабардор шахсларга иқтибос келтирган ҳолда The Washington Post нашри хабар бермоқда. Таъкидланишича, Трамп Баррдан матбуот анжумани уюштириб, унда Зеленский билан суҳбат чоғида президент ҳеч қандай қонунбузарликка йўл қўймаганини айтишни сўраган. Бироқ бош прокурор буни қилишдан бош тортган.  

Трамп Зеленский билан июлдаги суҳбати давомида украиналик ҳамкасбини АҚШнинг собиқ вице-президенти ва 2020 йилги президент сайловларига номзод Жо Байден ва унинг ўғли Хантерга нисбатан тергов бошлашга мажбурламоқчи бўлганликда гумон қилинмоқда. Жумладан, Вашингтон томонидан Украинага 400 млн долларлик ҳарбий ёрдам тақдим қилиниши ва Трампнинг Зеленский билан учрашуви гўёки тергов бошланиши-бошланмаслигига боғлиқ бўлган. Шу сабабли АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси Трампга нисбатан импичмент жараёнини бошлади.

Трамп Баррдан қўллаб-қувватлашини сўрагани ҳақидаги хабарни “фейк” деб атаган. “The Washington Post мен Билл Баррдан матбуот анжуман ўтказишни сўраганим ҳақидаги воқеани ўйлаб топган. Бу ҳеч қачон бўлмаган ва уларда манба йўқ”, деб ёзган АҚШ президенти твиттерда.

АҚШ адлия вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ беришдан бош тортди.

Мавзуга оид