Прокуратура фаолиятини назорат қилувчи комиссия йиғилиши: қатор масалалар кескин танқид остига олинди
Бош прокуратурада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи кенгаши ва Олий Мажлис Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Сенат ахборот хизматига кўра, йиғилишда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия ва Олий суд вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссия раиси ҳамда аъзолари иштирок этдилар.
Тадбирда коррупцияга оид жиноят ҳақидаги хабарлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиш, бу тоифадаги жиноят ишлари юзасидан тергов ва суд амалиёти, етказилган моддий зарарни ундириш ва соҳадаги прокурор назорати ҳолати муҳокама этилди.
Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупцияга оид жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни ҳал этишда жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш борасида йўл қўйилган камчиликлар, айниқса, тергов сифатини таъминлаш чоралари кўрилмаётганлиги кескин танқид остига олинди.
Бундай салбий ҳолатларнинг вужудга келиши сабабларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг олдини олишга қаратилган қатъий чоралар кўрилиши лозимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, йиғилишда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар томонидан жиноий-ҳуқуқий статистика соҳасида юритилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги ҳамда бу борадаги прокурор назорати аҳволи кўриб чиқилди.
Муҳокама давомида “Жиноятларни, уларни содир этган шахсларни, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ҳамда суднинг процессуал қарорларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ва “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика ягона ахборот тизимини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги танқид қилинди ҳамда жиноий-ҳуқуқий статистика соҳасидаги фаолиятни мунтазам ўрганиб, ушбу йўналишни назоратга олиш бўйича аниқ талаблар қўйилди.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024