Тошкентда айрим автобусларнинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилди
Тошкент шаҳрининг Янги Сергели йўли ва Чоштепа кўчалари чорраҳаси ёпилганлиги муносабати билан “4-автобус саройи” МЧЖга бириктирилган 57-, 84-, 122-автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида кенг кўламда давом этаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жамоат транспорти ҳаракатига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шу сабаб йўлларда тирбандликлар юзага келмоқда, бу жамоат транспорти – автобуслар ҳаракати, улар ўртасидаги интервалларнинг узайиб кетишига олиб келмоқда. Ана шундай муаммоларнинг олдини олиш мақсадида автобус йўналишларига вақтинча ўзгартиришлар киритилди.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, 57-сонли “Эркин қўрғони – Олой бозори” ва 84-сонли “Обод турмуш МФЙ – Гулобод кўчаси” автобус йўналишларининг “Эркин қўрғони” бекатидан ҳаракатланиш йўналиши бир томонлама, яъни, Чоштепа, Янги Сергели йўли кўчалари, ТҲАЙ кўприги ва Янги Сергели йўли кўчаси орқали ўтиб, кейинги ҳаракатни ўз йўналишида давом эттиради.
122-сонли “Карвон бозори – Қўйлиқ М2” автобус йўналишининг “Қўйлиқ бозори” бекатидан ҳаракатланиш йўналиши бир томонлама — ТҲАЙ, Янги Сергели йўли кўчалари, Янги Сергели йўли ва Гавҳар кўчалари чорраҳаси, Янги Сергели йўли ва Чоштепа кўчалари орқали ўтиб, кейинги ҳаракатни белгиланган йўналишда давом эттиради.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
23:06 / 11.11.2024
Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси жароҳат олди
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024