Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир ҳайдовчи иккинчисига тўппонча билан таҳдид қилди. ИИББ расмий маълумот берди
Интернет тармоғида ҳайдовчилар ўртасида юзага чиққан келишмовчилик акс этган видео тарқалиб, унда ҳайдовчилардан бири тўппонча билан ўқталгани тасвирланган. Кейинчалик аниқланишича, ушбу тўппонча пластмассадан тайёрланган ўйинчоқ бўлган.
Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу фактнинг текшируви ўтказилиб, ҳодиса иштирокчилари ва келишмовчилик сабабларига аниқлик киритилди.
Ҳодиса светофор ишламаслиги оқибатида тирбандлик юзага келган Келес кўчасида содир бўлди. Иккита автомобиллар ҳайдовчилари – "Матиз" русумли автомобилни бошқарган 28 ёшли Ф.Ю. ва "Кобальт" автомобилини бошқарган 51 ёшли Ж.Ж. бир-бирларига йўл бермаганликлари оқибатида улар ўртасида келишмовчилик юзага чиққан. Жанжал давомида Ф.Ю. Ж.Ж.га ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилган.
Ушбу можаро бўйича текширув давом этмоқда, унинг натижаларига кўра можаро иштирокчиларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026