Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram АҚШда «лайк»лар сонини яшириш функциясини синовдан ўтказади
Instagram раҳбарининг изоҳлашича, бундан мақсад фойдаланувчиларнинг «ижтимоий қиёслаш»ларини йўқ қилиш орқали ижтимоий тармоқдаги рақобатга чек қўйишдир.
Facebook компаниясига қарашли Instagram ижтимоий тармоғи келаси ҳафтадан АҚШда фойдаланувчининг постлари остига қўйилган “лайк”лар сонини яширувчи функцияни синов режимида ишга туширади. Бу ҳақда Instagram бош директори Адам Моссери маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, фойдаланувчи ўз фото ва видеолари учун нечта “лайк” тўплаганини кўриб туради. Бироқ обуначиларининг тўплаган “лайк”ларини кўра олмайди.
Instagram раҳбарининг изоҳлашича, бундан мақсад фойдаланувчиларнинг «ижтимоий қиёслаш»ларини йўқ қилиш орқали ижтимоий тармоқдаги рақобатга чек қўйишдир.
Аниқлик киритилишича, ушбу функция Канада, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Ирландия, Италия ва Бразилияда синовдан ўтказилган.
Мавзуга оид
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
20:15 / 09.07.2026
Meta сунъий интеллектга Инстаграмдаги суратдан эгасини огоҳлантирмасдан фойдаланишга рухсат берди
08:04 / 08.05.2026
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
21:24 / 31.03.2026