Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунламоқда
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатдаги дипломатик фаолиятини якунлаётган фавқулодда ва мухтор элчиси Ирфан Юсуф Шамини қабул қилди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, БМТ, ИҲТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳар икки томоннинг изчил саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон-Покистон муносабатлари деярли барча соҳаларда янги босқичга кўтарилди.
Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ва бошқа биргаликдаги институтлар фаолиятига янги суръат беришдан манфаатдорлик изҳор этилди.
Учрашув якунида вазир элчига мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Элчи, ўз навбатида, Покистоннинг Тошкентдаги элчихонаси раҳбари сифатидаги фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026