Жаҳон | 19:06 / 09.11.2019
16020
1 дақиқада ўқилади

Сурияда туркиялик ва суриялик ҳарбийлар ўртасида тўқнашув юз берди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, тўқнашув вақтида йирик калибрли пулемётдан ўт очилган. Агентлик бу қуролдан қайси тараф фойдаланганига аниқлик киритмаган.

Фото: Getty Images

Сурия ҳукумати кучлари ва Туркия армияси ҳарбийлари ўртасида Сурия шимоли-шарқида "шафқатсиз тўқнашув" содир бўлди, деб хабар берди Суриянинг САНА агентлиги.

Тўқнашув Хасака вилоятидаги Рас-ал-Айн шаҳри яқинида юз берган.

Associated Press агентлигининг хабар беришича, тўқнашув вақтида йирик калибрли пулемётдан ўт очилган. Агентлик бу қуролдан қайси тараф фойдаланганига аниқлик киритмаган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 октябрда курд жангарилари ва ИШИД террорчиларига қарши курашиш мақсадида "Тинчлик булоғи" операцияси бошланганини эълон қилганди.  

"Тинчлик булоғи" операцияси Туркия ва Россия ўртасидаги музокаралардан сўнг 23 октябрда тўхтатилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид