Жаҳон | 22:51 / 10.11.2019
5581
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурияда 600 нафаргача ҳарбий қолдиришни режалаштирмоқда    

Вашингтон Сурияда 500-600 нафар ҳарбий қолдирмоқчи. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Марк Милли ABC телеканалига интервьюсида маълум қилди.

Фото: EPA-EFE/YOUSSEF RABIH

Генерал “Сурияда 700 дан кўпроқ ҳарбий қолдириладими?” деган саволга “Улар мингдан камроқ бўлади, бу аниқ. Эҳтимол, 500 ёки 600 га яқин. Тахминан шунча. Бироқ вазиятни таҳлил қилишни якунламаганимиз учун аниқ рақамларни маълум қилмаймиз”, деб жавоб қилган.

“Минтақада ҳанузгача ИШИД жангарилари қолмоқда. Агар уларга босим ўтказилмаса, унда ИШИДнинг тикланиши учун шароит вужудга келади”, деб қўшимча қилган генерал. Унинг таъкидлашича, Вашингтон Сурияда кам сонли қўшин қолдирмоқчи. “Вазифа ҳамон ИШИДни мағлуб қилишдан иборат”, деб қўшимча қилган Милли.

Генерал АҚШ ИШИДнинг янги етакчиси ҳақида маълумотга эга эканлигини таъкидлаб ўтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид