Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испаниядаги посёлкалардан бирида сайловчилар 32 сония ичида овоз беришни якунлаб рекорд ўрнатди
Бугун, 10 ноябрда Испания парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда, бу кейинги тўрт йил ичида ўтказилаётган тўртинчи ва 2019 йилда муддатидан олдин ўтказилаётган иккинчи сайловдир.
Испаниядаги Вильярроя посёлкасида муддатидан олдин парламент сайловларида овоз бериш жараёни атиги 32 сонияни олди.
Бу аҳоли масканида бор-йўғи саккиз нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, улар ҳар сафар овоз беришда рекорд ўрнатишга ҳаракат қилишади. Уларнинг охирги рекорди бундан тўрт йил олдин қайд этилган бўлиб, ўшанда овоз бериш жараёни қирқ икки сония давом этган, деб хабар берди Efe агентлиги.
Имкон қадар тезроқ овоз бериш учун улар сайлов участкасига жараён бошланишидан ярим соат илгари келишди ва навбатга туришди. Барча сайловчилар 32 сония ичида овоз бериб бўлганидан сўнг мэрия котибаси Клара Мартинес овоз бериш якунлангани ҳақида сайлов комиссиясига ҳисобот берди.
Бугун, 10 ноябрда Испания парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда, бу кейинги тўрт йил ичида ўтказилаётган тўртинчи ва 2019 йилда муддатидан олдин ўтказилаётган иккинчи сайловдир.
Жами 37 миллион киши сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, улардан 34,9 миллиони Испания ҳудудида яшайди.
Мавзуга оид
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026