Жамият | 12:18 / 12.11.2019
10995
1 дақиқада ўқилади

Бухорода қариндошлар ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан тугади

Бухоро шаҳрида яшовчи С.М. ва унинг қайни К.Т. ўртасида ўзаро жанжал юз берган. 

«Постда» нашрининг ёзишича, С.М. қўлига пичоқ олиб, қайнининг қорнига санчган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли К.Т.нинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.          

«Халқимиз қариндошчиликнинг мазмун-моҳиятини жуда яхши билади. У туфайли кўплаб анъаналар сақланиб, сайқал топяпти. Ҳатто ҳадиси шарифда ҳам қариндошчиликни мустаҳкам давом эттириш таъкидлаб ўтилган», - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид