Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида собиқ иттифоқ паспорти билан юрган фуқаро аниқланди
Фарғона вилоятида собиқ иттифоқ паспорти билан юрган кекса ёшли фуқаро аниқланди. 64 ёшли отахон тез кунларда Ўзбекистон паспортини олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигида маълум қилинди.
1955 йилда туғилган Мўминжон ота Фарғона вилояти Бувайда тумани “Озод” МФЙда истиқомат қилади. У шу кунга қадар собиқ иттифоқ паспортигагина эга бўлган.

Отанинг тан олишича, у ўз эътиборсизлиги туфайли биометрик паспорт олмаган. Бу ҳолат унинг Ўзбекистон паспортини сўраб адлия бўлими ходимларига мурожаат қилган вақтида аниқланди.
Бўлим ходимлари отага ҳуқуқий маслаҳат бериб, янги паспортни қай тарзда қўлга киритиши ва бу учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида маълумот берганлар.
Тез кунларда Мўминжон отага янги биометрик паспорт берилиши ваъда қилинган.
Мавзуга оид
08:28 / 12.02.2026
Фарғонада 34 кишидан иборат “колл-марказ” ниқобидаги уюшган жиноий гуруҳ фош этилди
08:28 / 31.01.2026
Қўқонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
08:29 / 24.01.2026
Фарғонада 400 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
13:54 / 16.01.2026