Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиядаги шаҳарча мэри жаримани 168 килограмм танга билан тўлашга қарор қилди
Италиянинг Маленьо шаҳри мэри Паоло Эрба норозилик сифатида давлатга 1100 евролик жаримани бир евроцент қийматдаги тангалар билан тўлашга қарор қилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси Facebook’да хабар қилди.
Умумий ҳисобда Эрба тўплаган тангалар 6 қоп чиққан ва оғирлиги 168 кгни ташкил қилган. Аввалроқ давлат идоралари шаҳар раҳбариятига хайрия мақсадида йиғилган бу пулларни молиявий ҳисоботни 20 кунлик кечикиш билан топширгани учун жарима сифатида қайтариш мажбуриятини юклаган.
Таъкидланишича, бу пуллар ногиронлар оилаларига ёрдам сифатида берилиши керак эди.
“Мен бу пулларни бирор давлат хизматчиси келиб олиб кетишини истардим, чунки бу имкониятдан фойдаланиб, уларга империянинг чеккасидаги шаҳарчадаги одамлар қандай меҳнат қилиши ва базўр кун кечиришини кўрсатган бўлардим”, деб ёзган мэр хабарда ва қопланган тангалар суратини илова қилган.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026