Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яшил транспорт йўлаги ташкил қилинади, электробуслар сони 10тага етказилади
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовскани қабул қилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Учрашувда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги фаолияти ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган лойиҳалари борасида фикр алмашилди.
Ўзаро мулоқот давомида Тошкентда яшил транспорт йўлагини ташкил қилиш, электробуслар сонини ошириш ҳамда “Ақлли шаҳар” концепцияси доирасидаги ҳамкорликдаги лойиҳаларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.
Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкентда синов тариқасида битта электробус ҳаракатланмоқда. Яқинда уларнинг сони ўнтага етказилади. Шунингдек, шаҳарда турли соҳалар фаолиятини ривожлантириш борасида қатор инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. “Ақлли шаҳар” концепцияси ишлаб чиқилган ва уни ҳаётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда.
Қайд этилишича, БМТ Тараққиёт дастурининг вакили бу масалада шаҳар учун мос бўлган лойиҳаларни амалга оширишда яқиндан кўмак беришга тайёрлигини билдирган.
Мавзуга оид
12:29
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026