Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги тўқнашувларнинг икки кунида 22 киши ҳалок бўлди
“Ислом жиҳоди” гуруҳининг Ғазо секторида ҳаракат қилувчи жангарилари иккинчи кун Исроилни ракеталар билан ўққа тутмоқда. Ғазодан Исроил томон камида 250 та ракета отилган. Бу ҳақда BBC News телеканали хабар берди.
Фаластинлик радикаллар шу тариқа исроилликлардан “Ислом жиҳоди” катта қўмондони Баҳо Абу ал-Ата ўлдирилгани учун ўч олишмоқда. Исроил ҳукумати ал-Атани яҳудларга нисбатан содир этилган кўплаб ҳужумларга жавобгар “ўта кетган террорчи” деб атаган. Ал-Ата аввалроқ Исроилнинг авиазарбаси натижасида йўқ қилинганди.
Исроил Ғазодан давом этаётган ўт очишларга жавоб зарбалари бермоқда.
Ғазодаги шифокорларнинг маълум қилишича, ушбу тўқнашувлар давомида 22 фаластинлик ҳалок бўлган.
Исроилда эса Ғазодан амалга оширилаётган ҳужумлардан 50 дан кўпроқ одам жароҳат олган ёки стресс ҳолатга тушган.
Мавзуга оид
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026