Оқ уйда Эрдўған ва Трампнинг учрашуви бошланди
Вашингтонда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Туркия президенти ва унинг рафиқаси Амина Эрдўғанни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ва биринчи хоними Мелания Трамп кутиб олишган.
Икки етакчининг Овал хонадаги учрашуви Тошкент вақти билан соат 22.13да бошланган.
Трамп музокараларни очиб берар экан, узоқ вақтдан бери Эрдўған билан дўстона муносабатларда эканини таъкидлаб ўтган.
АҚШ президенти туркиялик ҳамкасбига “Сурия-Туркия чегарасидаги вазият бўйича келишувга эришилгани” учун миннатдорлик билдирган ва Анқаранинг ИШИДга қарши курашдаги ҳиссасига юқори баҳо берган.
Трамп Туркия ва АҚШнинг Сурия шимолида ўт очишни тўхтатиш келишувига амал қилинаётганини қайд қилиб ўтган.
“Биз Туркиянинг муаммоларини [YPG-PKK билан] тушунамиз. Биз муҳокама қилаётган минтақада кўп одам ҳалок бўлди. Биз бу борада бирор чора кўришимиз лозим”, деб қўшимча қилган АҚШ президенти.
Трамп АҚШ Сурияда нефть олинувчи ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш учун чекланган миқдорда ҳарбийларини қолдирганини таъкидлаб ўтган.
“Биз сиз билан илк кунларданоқ дўстмиз ва бир-биримизни яхши тушунамиз. Сиз билан учрашув биз учун катта шараф”, деб айтган Трамп Эрдўғанга.
АҚШ президенти Вашингтон Туркия билан савдо айланмасини 100 млрд долларга оширишга тайёрлигини маълум қилган. “Бугунги кунда АҚШ ва Туркия ўртасидаги савдо айланмаси 20 млрд долларни ташкил қилади. Биз бу кўрсаткични йилига 120 млрд долларгача етказа олишимизга ишонаман”, деб айтган Трамп.
Эрдўған ўз навбатида барча масалаларга Трамп билан музокаралар натижалари бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманда изоҳ беришга ваъда берган.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 30.10.2024