Иқтисодиёт | 17:23 / 13.11.2019
5025
3 дақиқада ўқилади

ОТБ Ўзбекистондаги лойиҳаларга 500 млн доллар ажратишни режалаштиряпти

Жорий йил 13 ноябрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Такэхико Накао ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда ўзаро ҳамкорликнинг бугунги кундаги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Мулоқот чоғида Осиё минтақасининг ривожланаётган мамлакатларини қўллаб-қувватлашда банкнинг роли, хусусан Ўзбекистондаги иштирокининг кўлами таъкидланди – ОТБ йирик саноат, инфратузилма ва ижтимоий ривожланиш дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи стратегик ҳамкор бўлиб келган ва бўлиб қолмоқда.

Т. Накао, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг жадал ўзгариш жараёнлари ҳам мамлакатни ривожлантириш, ҳам минтақанинг иқтисодий соҳасидаги мавқеини мустаҳкамлаш учун катта имкониятларни очиб беришини таъкидлаб ўтиб, 2019-2023 йилларга мўлжалланган Мамлакат Ҳамкорлик стратегиясида мустаҳкамланган ҳамкорликни тизимлаштиришни олқишлашини маълум қилди. Шу билан бирга, у барқарор ривожланишнинг мажбурий омиллари сифатида макроиқтисодий барқарорлик, инфратузилма ва малакали кадрлар мавжуд бўлишини таъкидлаб ўтди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ОТБ президенти Ўзбекистон билан муносабатларнинг узоқ муддатли истиқболлари ҳақида гапирар экан, қўшимча инвестиция ресурсларини тақдим этиш орқали мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ўзгаришларни комплекс қўллаб-қувватлаш учун ўзаро манфаатлар доирасини давом эттириш ва кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Шу билан бирга, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўлган қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, сув ресурсларини бошқариш ва молия сектори бугунги кунда мавжуд салоҳиятни қамраб олмаслиги таъкидлаб ўтилиб, шу сабабдан, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш таклифи билдирилди.

Жорий йил якунига қадар маъқулланиши кутилаётган ва қиймати 500 миллион долларга тенг бўлган иқтисодий тартибга солиш ва ипотека кредити бозорини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳалардан ташқари, келгусида лойиҳалар портфелни янада кенгайтириш учун янги йўналишлар алоҳида кўриб чиқилди ва ҳамкорликнинг тасдиқланган дастурлари доирасида амалий чоралар муҳокама қилинди.

НазвФото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигиние

Учрашув доирасида энергетика соҳасининг инвестиция ва саноат салоҳияти, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда мазкур секторни узоқ муддатли барқарор ривожланишини таъминлашга имкон берадиган энергия манбаларини диверсификациялаш ва инновацион технологияларни жорий этишни кўзда тутувчи амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Мавзуга оид