Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўровнома: Ўзбекистонликлар қандай оилани замонавий-намунали деб ҳисоблайди?
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ўзбекистонликлар қандай оилани замонавий-намунали оила сифатида кўришларини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги 800та оила иштирокида ижтимоий сўровнома ўтказилди. Сўровномада билдирилган фикрлар асосида замонавий-намунали оила модели сифатида қандай оила назарда тутилиши аниқланди.
Сўровнома натижаларига кўра, қуйидаги мезонларга жавоб берувчи оилалар замонавий-намунали оила саналади:
- қонуний никоҳдан ўтганлик;
- оиланинг тўлиқлиги (ота ҳам, она ҳам бор);
- 3 нафардан кам бўлмаган фарзандга эгалик;
- ота-оналар ва фарзандларнинг олий маълумотга ва ишга эгалиги;
- бобо ва буви билан истиқомат қилиш;
- фаровон турмуш шароитига эгалик;
- жисмонан соғлом бўлишга эътибор берувчи;
- маънавий-психологик соғлом муҳит;
- фарзандларни миллий қадриятлар асосида тарбияловчи оила.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бу ҳақда 13 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Оила» маркази директори ўринбосари Дилбар Алимжанова маълум қилган.
Анжуманда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.
Хусусан, 2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида ижтимоий аҳволи оғир бўлган хотин-қизларнинг 6 минг 734 нафарига тиббий, 18 минг 717 нафарига 12 млрд 6 млн сўм қийматида моддий ёрдам кўрсатилган.
«Ногиронлиги бўлган 5 минг 39 нафар хотин-қизга ногиронлик аравачалари ҳамда бошқа реабилитация воситалари олиб берилди. Оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида 1 минг 454 нафар хотин-қиз учун уй-жой суммасининг бошланғич бадали тўлаб берилди», – деди Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова.
Мавзуга оид
14:26 / 13.10.2025
Сўров: америкаликларнинг аксарияти РФга қарши янги санкцияларни қўллаб-қувватлади
12:17 / 25.09.2025
ВЦИОМ сўрови: россияликлар «кучли етакчи»ни талаб қилмай қўйди
13:41 / 06.09.2025
Шифокорлар уйма-уй юриб маҳалла муаммолари ҳақида сўровнома тўлдиришга мажбурланяпти
10:20 / 27.08.2025