Суперлигага йўлланма олган «А» Про-лига ғолиби - «Машъал»га кубок йўқми!?»
«А» Про-лигада ўтказилган сўнгги 28-тур учрашувлари билан мусобақа якунига етди. Муборакнинг «Машъал» клуби турнир ғолиби сифатида келаси йилги Суперлига баҳсларига йўлланма олди.
Асрор Алиқулов шогирдлари 55 очко билан 1-ўринни эгаллашди. Муборак клуби Суперлига йўлланмаси учун курашда Фарғонанинг «Истиқлол», Тошкентнинг «Оқтепа», Ғузорнинг «Шўртан», Фарғонанинг «Нефтчи», Урганчнинг «Хоразм» клубларини ортда қолдирди. Сўнгги икки ўринни эса «Шердор» ва «Ифтихор» жамоалари банд этишди.
Эътиборлиси, мавсумнинг сўнгги ўйинидан кейин «Машъал» жамоаси клубнинг «Телеграм»даги расмий канали орқали турнир ташкилотчиларига ҳақли киноя ва савол билан мурожаат қилди:
«Ўтган мавсум «А» Про-лигада «Андижон» ғолиб бўлгач кубок топширилди. Бу мавсум «Машъал» чемпион!! Лекин кубок қани!?» - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.
Чиндан ҳам А Про-лига ўтган йилги мавсумининг 35-турида «Андижон» ўз майдонида «Истиқлол»ни қабул қилиб, Шерзод Қосимов бошқарган баҳсда қандай ғалаба қозонгани ҳамда шахсан ПФЛнинг собиқ раҳбари қўлидан кубокни қўлга киритгани кўпчиликнинг ёдида.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
17:43 / 30.11.2024
Суперлига. «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этиб «Локомотив»ни Пролигага равона қилди, ОКМК ўз тарихида илк бор кумуш медалларни қўлга киритди
19:03 / 18.11.2024
ПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
21:55 / 19.10.2024
Суперлига ўйини ярим соатга тўхтаб қолди. ПФЛ ўйин комиссарининг ИИБ бўлинмасига олиб кетилиши бўйича баёнот берди
12:13 / 17.06.2024