Тошкент вилоятида рўй берган портлашга нима сабаб бўлгани аниқланди
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, «Сурум» МФЙ, Намунали уй кўчасида жойлашган 1-уйда чақнаш содир бўлган.
Бунинг оқибатида 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан-жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
ФВВ хабарига кўра, мазкур вазият юзасидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, воқеанинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилди ва тахминий хулоса тақдим этилди. Унга кўра, газ қувурининг носозлиги туфайли табиий газ ер ости орқали сизиб чиқиб, хонадонга тортилган канализация тизими орқали хоналар ичига тўпланган.
Содир бўлган чақнаш оқибатида эса уйнинг дераза ромлари, эшиклари, ётоқхонанинг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида деформацияга учраб, отилиб кетган ва шифтдаги темир-бетон плиталари қулаб тушган.
Бундан олдин, Тергов департаменти Тошкент вилоятидаги портлаш бўйича қўшимча тафсилотларни маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:11 / 07.10.2024