Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг ваколатхонаси очилади
БМТ қошидаги Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Тошкентда ўз ваколатхонасини очади. Бу ҳақда 13 ноябрь куни «Ипак йўлида туризм» халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида маълум қилинди.
«Ушбу ваколатхона Ипак йўлида жойлашган 34та мамлакатга «Ипак йўли» дастурини амалга оширишда ёрдамчи вазифасини ўтайди», – деди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. Абдулазиз Аққулов.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтган тадбирда Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг Европа мамлакатлари департаменти раҳбари Питер Янич ҳам сўзга чиққан.
«Ўзбекистоннинг зиёрат туризмидан ташқари агротуризм салоҳияти ҳам анча юқори эканига гувоҳ бўлдим. Бутунжаҳон туризм ташкилоти вакили сифатида Ўзбекистонга илк маротаба ташриф буюрдим. Биринчи куни Тошкент шаҳри бўйлаб қилган кичик саёҳатим таассуротларга бой бўлди. Ўзбек таомларидан ҳам жуда лаззатландим.
Кейинги йили биз Европа Комиссиясининг 65-сессиясини Ўзбекистонда ўтказамиз. Бу ташкилотга аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг бой маданий тарихи билан танишиш имкониятига эга бўлишади. «Ипак йўлида туризм» 25-халқаро кўргазмаси доирасида эса қўшма лойиҳалар қилиш ниятидамиз», – деди Питер Янич.
Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026