Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳарбий низо юз берса Кореяни ҳимоя қилишга тайёрлигини тасдиқлади
АҚШ қуролли кучлари ташқи тажовуз ҳолати юз берса Корея Республикасини ҳимоя қилишга тайёр. Бу ҳақда Жанубий Корея ва АҚШ қуролли кучлари бирлашган қўмиталарининг раислари ўртасидаги музокаралар якуни бўйича эълон қилинган қўшма баёнотда айтилади.
"Марк Милли Вашингтон Корея ярим оролидаги хавфсизликка нисбатан ҳар қандай таҳдидга АҚШ қуролли кучларининг бор салоҳиятидан фойдаланиб жавоб қайтаришга тайёрлигини тасдиқлади", - дея баёнотдан иқтибос келтирмоқда Yonhap агентлиги.
Томонлар шунингдек, минтақадаги хавфсизликка оид қатор масалаларни муҳокама қилган.
1950-53-йиллардаги Корея урушидан сўнг Жанубий Корея мамлакатни КХДР ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ўз қўшинларини бошқариш ҳуқуқини АҚШга берган. Тинчлик даврида қўшинларни бошқариш ҳуқуқи 1994 йилда Сеулга қайтарилган, бироқ қуролли низо вақтида тезкор бошқарув ҳуқуқи Вашингтонда қолган.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026