Жаҳон | 23:12 / 14.11.2019
6022
1 дақиқада ўқилади

Индонезия соҳиллари яқинида 7,4 магнитудали зилзила юз берди

Индонезия соҳиллари яқинида 7,4 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизмати хабар қилди. 

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 16:17да қайд қилинган. Зилзила маркази Тернате шаҳридан 133 км шимолда, ўчоғи 62 км ер остида бўлган.

Талофатлар ва жабрланувчилар ҳақида хабар қилинмаган. Цунами хавфи эълон қилинган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид