Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Бош прокурори Россия Бош ҳарбий прокурори билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори Валерий Петров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув давомида меҳмонларга прокуратура фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий ўзгаришлари ҳақида маълумот берилди.
Томонлар ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, аввало, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш юзасидан фикр алмашди.
Идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган масалалар муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, Петров меҳмондўстлик ва самимий қабул учун Ўзбекистон Бош прокурорига самимий миннатдорлик билдирди ва Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокуратурасининг асосий фаолияти билан таништирди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳамда прокуратура кадрларини тизимли ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳаларида тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилди.
Мавзуга оид
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026