Жамият | 09:17 / 14.11.2019
3675
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади 

Фото: SimonSPb / Shutterstock

Тошкент вилоятининг айрим туманлари ҳудудида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан:

2019 йил 14 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка тумани «Ачамайли» ва «Қорақўйли» МФЙ ҳудудларидаги юқори босимли газ узатиш қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, мазкур ҳудудлардаги жами 3714 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 га қадар; 

Чиноз тумани, «Ойдин» ҳудуди, «Қахрамон» маҳалласида жами 1100 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 га қадар; 

Олмалиқ тумани, «Абдулла Қодирий», «Теракли» МФЙлари ҳудудидаги жами 667 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Ҳудудгазтаъминот» таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид