Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент йўлларида шахсни таниш ва машина тезлигини аниқлаш имконига эга тизим пайдо бўлиши мумкин
Пойтахт йўлларида юқори технология орқали шахсни таниш, автоуловлар оқими ва уларнинг тезлигини аниқлаш имконига эга лойиҳа амалга оширилиши мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокими Қозоғистоннинг Open Technologies Group компанияси вакиллари билан учрашди. Мулоқотда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда турли соҳаларда инновацион технологияларни қўллаш масаласи муҳокама қилинди.

Учрашувда йўллардаги хавфсизликни таъминлашга қаратилган лойиҳа атрофлича муҳокама қилинди. Open Technologies Group компанияси вакиллари Жанболат Сарсенов ва Руслан Асаубаев ўзлари тақдим этаётган дастурий таъминот маҳсулотларининг хусусиятлари бўйича атрофлича маълумот беришди.
Қайд этилишича, бу тизим нафақат йўллардаги ҳаракатланишни назорат қилади, балки юқори технология сабаб шахсни таниш мумкин. Шунингдек, унинг ёрдамида шаҳардаги автоуловлар оқими, уларнинг тезлигини аниқлаш мумкин. Шунингдек, буюртмачининг талабига кўра, бошқа функцияларни ҳам киритса бўлади.
Учрашувда, рақамли технологияларни ижтимоий соҳалар, жамоат транспорти тизими ва бошқа йўналишларда қўллаш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026