Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:20 / 14.11.2019
11136
1 дақиқада ўқилади
Туркия Сурияда ҳарбий база қуришни бошлади
Туркия Суриянинг шимолида, Рас ал-Айн шаҳри яқинида ҳарбий база қуришни бошлади. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди.
“Туркия кучлари Рас ал-Айндан жанубда жойлашган Ал-Ҳавас қишлоғида ҳарбий база қуришни бошламоқда”, дейилган хабарда.
База Туркия билан чегарада, “Тинчлик булоғи” ҳарбий амалиёти ўтказилган ҳудудда қурилмоқда. Айни вақтда Туркия ҳарбий амалиётини тўхтатган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш