Туркиянинг С-400дан воз кечишини талаб қилишга АҚШнинг ҳаққи йўқ - Эрдўған
АҚШнинг С-400 тизимларидан воз кечишни талаб қилиши Туркиянинг суверен ҳуқуқлари бузилишидир, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трамп билан Вашингтонда ўтказилган музокаралар якуни бўйича.
"Биз С-400дан буткул воз кечиш талабини тўғри деб ҳисобламаймиз. С-400дан бутунлай воз кечиш ва Patriot тизимига ўтишнинг имкони йўқ. Биз Patriot сотиб олишимиз мумкинлигини айтдик, лекин уни сотиб олиб С-400дан воз кеча олмаймиз. АҚШ бизнинг суверен ҳуқуқимиз эвазига ўз ҳисоб-китобини қилмоқда", - деди Эрдўған.
Июль ойи ўрталарида Россия Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуаларини етказиб беришни бошлади.
Вашингтон Туркиядан ушбу келишувни бекор қилишни ва унинг ўрнига АҚШнинг Patriot мажмуаларини сотиб олишни талаб қилди ҳамда санкциялар киритиш билан таҳдид қилди. Анқара бу талабга бўйсунмади.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
21:46 / 30.10.2024
Эрдўған курдларни «Туркия асрини» биргаликда қуришга чақирди
00:08 / 30.10.2024
Туркия ташқи таҳдидларнинг олдини олиш учун янги ҳарбий платформалар яратади
11:30 / 26.10.2024