Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баъзи ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида таъмирлаш-назорат ишларининг техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.
«Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизматига кўра:
2019 йил 15 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка тумани «Увайсий» кўчасида техник назорат ишлари олиб борилиши сабабли, мазкур ҳудуддаги жами 55 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 15:00 га қадар;
Ўрта Чирчиқ тумани, «Кундизак», «Айронтепа», «Ташморе», «Қорақўйли» МФЙ ва Нурафшон шаҳри «Тегантепа» МФЙ ҳудудидаги жами 1600 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 га қадар;
Қуйи Чирчиқ тумани «Мевазор» МФЙ, «Ҳуррият» ва «Обод» кўчаларидаги жами 82 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 18:00 га қадар;
Бухоро вилояти, Вобкент тумани ҳудудидаги жами 15200 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 18:00 га қадар ер ости газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.
Шунингдек, Оҳангарон шаҳри, 1-микрорайон ҳудудидаги 46-А кўп қаватли уйнинг дудбуронларида носозлик аниқлангани сабабли, мазкур носозлик бартараф этилгунига қадар, кўп қаватли уйнинг жами 72 та аҳоли хонадонларига газ таъминоти вақтинча тўхтатилaди.
«Ҳудудгазтаъминот» таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026