Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ERIELL Group»: «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликда янги қудуқ ишга туширилди
Устюрт ҳудудида, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Қуйи Сургил конида №15 рақамли қудуқ ишга туширилди. «ERIELL Group» компанияси узунлиги 670 м, диаметри 108×6 мм бўлган газ қувурини шлейфи қурилишини бажарди. Қудуқ бурғиланди ва Қуйи Сургил газ йиғиш пунктига уланди.
Бурғилаш ишлари 2017-2021 йиллар учун мўлжалланган углеводород хом-ашёсини қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури бўйича амалга оширилди.

«Барча ишлар режага мувофиқ олиб борилди. Натижада мутахассисларимиз №15 рақамли қудуққа газ ўтказиш қувурини газ йиғиш пунктига муваффақиятли уладилар» – дея изоҳладилар «ERIELL Group» бурғилаш департаментида.
– Барча ишлар белгиланган муддатларда тугалланди ва бу буютмачилар учун жуда муҳим. Бунга лойиҳага жалб қилинган ходимларнинг ҳамжиҳатликда ишлаши ва барча регламентларга қатъий амал қилиниши туфайли эришилди, - қўшимча қилинди Департамент томонидан.
Олдин хабар берилганидек, 6 ноябрь куни Қуйи Сургил конидаги №15 рақамли қудуқдан суткасига 1 млн кубометр газ қазиб олинганди.
«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати
Мавзуга оид
16:35 / 28.04.2026
Бойсунда нефт дарёга оқиб кетгани бўйича 8,5 млрд сўм компенсация ҳисобланди
09:17 / 05.03.2026
Бахтиёр Фозиловнинг бизнесларида нималар юз беряпти?
12:59 / 29.12.2022
ERIELL Group янги йил олдидан болаларни хурсанд қилди
12:44 / 02.12.2022