Жаҳон | 21:57 / 15.11.2019
6933
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Литва жосуслик учун судланган маҳкумларни алмашди

Россия ва Литва маҳкумларни алмашиш доирасида жосуслик учун судланган маҳкумларни алмашди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, Россия ва Литва икки маҳкумга икки маҳкумни алмашган.

Аввалроқ Литва ҳукумати Россиянинг 2017 йилда жосуслик учун судланган икки фуқароси - Николай Филипченко ва Сергей Моисеенкони афв этгани маълум қилинган.

Ўз навбатида Россия ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин бунга жавобан Литванинг Россияда ҳибсда ушлаб турилган фуқаролари афв этилиши мумкинлигини айтган.

Таъкидланишича, Россия жосуслик учун айбланган, бироқ оғир жиноятлар содир этмаган маҳкумларни бундан кейин ҳам алмаштиришни татбиқ қилади. 

Мавзуга оид