Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео Эронни Исроилга зарба беришда фаластинлик радикаллардан фойдаланишда айблади
АҚШ давлат котиби Майкл Теҳронни Исроилга зарба бериш учун Фаластиндаги "Ислом жиҳоди" гуруҳидан фойдаланишда айблади.
"Эрон бизнинг гўзал иттифоқчимиз Исроилга зарбалар бериш учун Фаластиннинг "Ислом жиҳоди"дан фойдаланмоқда. Эрон минтақада тинчлик бўлишига интилмаяпти. У фаластин халқининг фаровонлигини истамайди. У кўпроқ низо бўлишини хоҳлайди. Эроннинг таҳдидларига жавоб қайтармас эканмиз, зўравонлик гирдоби давом этаверади", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Помпеонинг фикрича, Теҳрон "террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашни бас қилиш бўйича мажбурият олиши киритилган келишувни имзоламагунига қадар" Эронга босим ўтказишни давом эттириш лозим.
Исроил армиясининг маълумотига кўра, 12 ноябрь тонгидан бошлаб 50 соат ичида Ғазо секторидан Исроил томон камида 450та ракета отилган. Исроил ҳарбийлари бунга жавобан "Ислом жиҳоди" гуруҳининг Ғазо секторидаги нишонларига зарба берган.
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, зарбалар оқибатида 30дан ортиқ киши ҳалок бўлган.