Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади
Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг:
а) Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида жойлашган “Қумқўрғон таъмирлаш механика заводи” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги 25 фоиз давлат улушини “Сурхон Комбинат” масъулияти чекланган жамиятига инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали “ноль” харид қийматида сотиш;
б) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида жойлашган “Шўртан нефтгаз текстил” масъулияти чекланган жамиятидаги улушини кейинчалик белгиланган тартибда сотиш учун Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Белгиланишича:
а) “Сурхон Комбинат” МЧЖ қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади:
икки йил давомида камида 35,0 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритган ҳолда, ип-калавани бўяш, трикотаж мато сочиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш;
камида 300 та янги иш ўринларини яратиш;
б) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Шўртан нефтгаз текстил” МЧЖдаги улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига “Ўзбекнефтгаз” АЖ устав капиталидаги давлат улушини “Шўртан нефтгаз текстил” масъулияти чекланган жамияти устав капитали миқдорида камайтириш ҳисобига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:
а) Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
кўрсатилган шартларда “Сурхон Комбинат” МЧЖ билан давлат улушини “нол” харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини;
“Сурхон Комбинат” МЧЖ томонидан қабул қилинадиган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминлайдилар;
б) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Шўртан нефтгаз текстил” МЧЖдаги улушини Агентликка ўтказади ва уни белгиланган тартибда савдоларга чиқарилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган ташкилотларни жадал реализация қилиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида” 800-сонли қарорини 1-иловасининг 49-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 апрелдаги “2017-2018 йилларда Сурхондарё вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларининг кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 182-сонли қарорининг 10-бандида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ибн Сино кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган темир йўл шифохонасининг маъмурий ва қоровулхона биносига 2018 йилнинг иккинчи чораги якунига қадар 16,0 млрд. сўм инвестиция киритиш орқали объектда замонавий электротехника воситалари, шу жумладан телевизорлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда 80 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан “Термиз канцелярия моллари” МЧЖга “ноль” харид қийматда сотилиши белгиланган;
Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва “Термиз канцелярия моллари” МЧЖ ўртасида ҳамда Термиз шаҳар ҳокимлиги иштирокида 2017 йил 10 апрелда 350-сонли олди-сотди шартномаси тузилган;
“Термиз канцелярия моллари” МЧЖ томонидан бугунги кунда объектда замонавий технологиялар асосида тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 апрелдаги 182-сонли қарорининг 10-банди иккинчи хатбошидаги “Бунда, объектда замонавий электротехника воситалари, шу жумладан телевизорлар ишлаб чиқариш ва объектни 2018 йилнинг иккинчи чорагида ишга тушириш белгилаб қўйилсин” сўзлари “Бунда, объектда замонавий технологиялар асосида тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини 2019 йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушириш белгилаб қўйилсин” сўзлари билан алмаштирилади.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026