02:41 / 17.11.2019
0
18742

Теҳронда кучли қор ёғиши сабабли мактаблар ёпилди

Фото: AFP

Кучли қор ёғиши сабабли Эроннинг Теҳрон вилоятида якшанба куни барча бошланғич ва ўрта мактаблар ёпилиб, дарслар бўлмайди. Бу ҳақда вилоят губернатори Муҳсин Бандпейга таяниб ISNA агентлиги хабар берди.

"Метеорология хизматининг эртанги кун учун маълумотига асосан Теҳрон вилоятидаги барча бошланғич ва ўрта мактаблар ёпилади", - деди губернатор.

Агентликнинг хабар беришича, об-ҳаво маълумотига кўра якшанба куни Теҳронда қор, жала ёғиши ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 1-8 даража илиқ бўлади. Ҳудудда ҳарорат пасайиши кутилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top