Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
100 минг долларни яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди
Нақд хорижий валюталарни божхона чегараларидан яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида божхона органлари томонидан бартараф этилмоқда.
Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарни юртимиздан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишни фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
“Қўшкент” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган хорижий фуқаро И.Э. бошқарувидаги “Опел Астра” автоулови белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, автомашинасида 100 500 АҚШ долларини яширган ҳолда қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
19:51 / 27.05.2026