«ERIELL Group»: «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда газ қазиб чиқаришни оширишга эришилди
«ERIELL Group» компанияси «Ўзбурнефтгаз» АЖ нинг ихтисослаштирилган корхоналари билан ҳамкорликда қудуқларда газ қазиб чикариш самарадорлигини ошириш учун маҳсулдор қатламни гидравлик ёриш технологиясидан кенг фойдаланмоқда.
Қатламни гидравлик ёриш технологияси қўлланилганидан кейин газ оқими тўхтаб қолган қудуқларда қазиб чиқаришни тиклашга эришди: «Номозбой» кони №11 қудуғида газ қазиб олиш кунига 31,5 минг м3 гача тикланди; «Номозбой» кони №3 қудуғида газ қазиб олиш кунига 6,5 минг м3 гача тикланди; «Чунагар» кони №21 қудуғида газ қазиб олиш суткасига 30 минг м³ гача тикланди.
Бундан ташқари «ERIELL Group» компанияси қатламни гидравлик ёриш технологиясини қўллаб, «Тойлоқ» конининг қуйида кўрсатилган қудуқларида газ қазиб чиқариш самарадорлигини оширишга эришди: №24 қудуғида суткасига 44 мингдан 125 минг м³ гача (ўсиш 91 минг м³/сут.); №23 қудуғида суткасига 129 мингдан 170 минг м³ гача (ўсиш 41 минг м³/сут.); №33 қудуғида суткасига 86,97 мингдан 95,5 минг м³ гача (ўсиш 8,53 минг м³/сут.); №39 қудуғида суткасига 51 мингдан 113 минг м³ гача (ўсиш 62 минг м³/сут.); №36 қудуғида суткасига 95 мингдан 105 минг м³ гача (ўсиш 10 минг м³/сут.); №37 қудуғида 96 мингдан 115 минг м³ гача (ўсиш 19 минг м³/сут.) оширилди.
Юқорида кайд этилган кўрсаткичларни инобатга олганда, «ERIELL Group» компанияси қўллаётган қатламни гидравлик ёриш технологияси газ қазиб чиқариш самарадорлигини оширишга ва Ўзбекистон халқига кузги-қишки мавсумга қўшимча суткасига 299,53 минг м³ газ маҳсулотини етказишга сабаб бўлди.
«ERIELL Group» компанияси углеводород маҳсулотларини қазиб олишни ошириш дастури асосида (ПК-2822, 09.03.2017 й.) нефть ва газ маҳсулотларини қазиб чиқаришни оширишга қаратилган ишларни давом эттирмоқда.
«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати