Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин ҳарбий машғулотларда урушга тайёрланишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 18 ноябрда мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучларининг машғулотларига ташриф буюриб, урушга тайёргарлик даражасини ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Ким Чен Ин Жанубий Корея ва АҚШ Пхеньянни ядровийсизлаш бўйича музокараларга қайтишга ундаш мақсадида биргаликдаги машғулотларини бекор қилганининг эртаси куниёқ десантларнинг ташланиши машғулотларига бошчилик қилди.
“Ушбу вазиятдаги каби машғулотлар ва текширувлар ўтказиш лозим: Корея халқ армияси бўлинмалари тайёрлигини ошириш имконияти сифатида огоҳлантиришсиз, урушни имитация қилувчи қатъий шароитларда”, деб айтган Ким Чен Ин ва ҳарбийларнинг натижаларидан мамнуният билдирган.
Пентагон раҳбари Марк Эспер 17 ноябрда Шимолий Корея билан муносабатларни яхшилаш жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШ ва Жанубий Корея ноябрь охирига белгиланган биргаликдаги машғулотларни бекор қилишини маълум қилганди. АҚШ президенти Дональд Трамп эса Ким Чен Инни ядровийсизлаш бўйича битимни “тезда” тузишга чақирган ва у билан яқин орада кўришишга ваъда берган.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026