Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари тоғларда қўшма машғулот ўтказди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари тоғ бўлинмаларининг биргаликдаги машғулотлари Ўзбекистон ҳудудидаги махсус операция кучлари департаменти бошчилигида бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Казинформ» Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Машғулотларга Қозоғистон армиясидан Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий армия спорт клубининг Тоғли тайёргарлик ўқув марказининг ҳарбий хизматчилари жалб қилинган.
«Фориш» тоғ полигонида икки мамлакат бўлинмалари тоғдаги машғулотларни ташкил этиш, баландлик техникалари, махсус ва ёнғин тайёргарлиги, тоққа чиқиш каби назарий масалаларни ишлаб чиқдилар.
Мураккаб тоғ ландшафтлари шароитида кўпинча қийинчилик туғдирадиган ҳолат - ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва эвакуация қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Икки мамлакат ҳарбийлари ҳамкорликда ишлаш тажрибасига эга экани айтилади.
Ўтган йилнинг декабрь ойида тоғ бўлинмалари Ўзбекистон тоғларидаги айни шу полигонда машғулотлар ўтказган.
Мавзуга оид
11:43 / 12.01.2026
Швеция ҳаво ҳужумидан мудофаага 15 млрд крона ажратади
15:22 / 07.01.2026
“Ўзбекистон–2030” стратегияси: мудофаа тизимида янги мақсадлар белгиланади
15:05 / 17.12.2025
Германия: янги денгиз вертолёти сувости кемаларига қарши курашни кучайтиради
07:24 / 11.12.2025