Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда сайловолди ташвиқотига старт берилди
Ўзбекистонда 18 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Telegram-каналида маълум қилинди.
Октябрь бошида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси йиғилишида сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди. Унга кўра, бўш эфир вақти сиёсий партиялар ва номзодлар томонидан оммавий дебатлар, матбуот-анжуманлар, интервьюлар, сайловчилар билан учрашувлар ва чиқишлар учун фойдаланилиши мумкин.
Сайловларга бир кун қолганда ва сайловлар куни ташвиқотга рухсат берилмайди.
Навбатдаги парламент сайловлари 22 декабрда бўлиб ўтади. Уларда иштирок этишга 5 та сиёсий партия қўйилган, улар: Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” Демократик партияси, “Адолат” Социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026