Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзтрансгаз» ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди
"Ўзтрансгаз" автотранспорт эгаларига мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабарида айтилган.
Қайд этилишича, яқин кунларда республиканинг барча ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда.
Аҳолини, ижтимоий аҳамиятга эга объектларни, шунингдек республиканинг иссиқлик, электр-энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарининг куннинг кечки вақтларида (соат 17-00 дан 22-00 гача) табиий газга бўлган эҳтиёжи кескин ошиб кетади ва бу газ таъминоти тизимида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
“Ҳурматли автотранспорт эгалари, куннинг кечки вақтларида (соат 17-00 дан 22-00 гача) аҳолига, ижтимоий аҳамиятга эга объектларга, шунингдек республиканинг иссиқлик, электр-энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарига табиий газ максимум етказиб берилишини инобатга олиб, Сизлардан автомашиналарингизга сиқилган газ қуйишда ушбу вақтларни инобатга олишингизни ва вужудга келган ҳолатга тушунган ҳолда муносабатда бўлишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, “Ўзтрансгаз” истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлашдаги узилишларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўради ва аввалдан келиб чиқиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026