Жамият | 15:31 / 18.11.2019
12875
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда яна иккита автобус йўналиши ўзгарди

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

“Тошшаҳартрансхизмат” тасарруфидаги автобус йўналишларини мувофиқлаштириш, аҳоли талабидан келиб чиқиб уларга ўзгартиришлар киритиш, шу орқали серқатнов йўлларда юзага келаётган тирбандликларнинг олдини олиш ишлари давом этмоқда.

Яқинда ана шу мақсадда 57- ,84-,122-автобус йўналишларининг ҳаракат йўлига ўзгартиришлар киритилган эди.

Талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, 7-автобус саройи тасарруфидаги 13- ҳамда 34-йўналишларнинг ҳам қатнов оралиғи ўзгартирилди.

13-“Изза мавзеси — Тошкент МУМ” йўналишида қатновчи автобуслар эндиликда Изза шоҳбекатидан Изза ва ТХАЙ кўчалари орқали “Карвон бозори”га қадар боради. Автобусларнинг ортга қайтиши эса Тошкент ҳалқа автомобил йўли ва “Самар Бону” кўчалари чорраҳаси орқали давом этади.

34-“Тўқимачилик комбинати — Шифокорлар шаҳарчаси” йўналишига киритилган ўзгартиришга кўра автобусларнинг тўғри йўналишидаги ҳаракати Беруний кўчасидан Форобий, М.Ғолиб, Қамарнисо кўчалари орқали ўтиши белгиланди. Қайтишда эса Қамарнисо, Талабалар, Фаробий ҳамда Беруний кўчалари орқали ўтиб ўз йўналишида давом этади.

Мавзуга оид