11:46 / 19.11.2019
0
7531

Андижон вилоятида биринчи маротаба «Талаба-ёшлар халқаро форуми» ўтказилмоқда

Халқаро талабалар куни муносабати билан Андижон вилоятида 17-19 ноябрь кунлари “Андижон талаба-ёшлар Халқаро форуми” ўтказилмоқда.

Форумда 250 нафар республикадаги барча олий таълим муассасаларидаги фаол ва иқтидорли талаба-ёшлари ва 10 нафар қўшни республиканинг фаол талабалари иштирок этди.

Тадбирнинг дастлабки куни иштирокчилар кутиб олиниб, ёшлар “Боғи Бобур” хиёбонида,  Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙда қуриб битказилган 1000дан ортиқ намунавий уйларни кўришди. 

Форум иштирокчилари “Ўзбекистон Швейцарияси” деб ном олган Хонобод шаҳрида бўлиб, мўъжазгина шаҳарчада 45 кун давомида қуриб битказилган “дала ҳовли”ларда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Қатнашчилар “Оловиддин” болалар ёзги дам олиш оромгоҳига жойлаштирилиб, Хонобод шаҳри бўйлаб тунги сайл ташкил этилди. 

Форумнинг иккинчи куни иштирокчилар вилоят Ёшлар маркази биносида Форумнинг очилиш маросимида иштирок этишди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан очиқ мулоқот ўтказилди. Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар учун вилоятдаги 4та олий таълим муассасасига ташриф уюштирилиб, улар ўзаро тажриба алмашдилар ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан флешмоб ташкил этилди.

Иштирокчилар учун Регистон майдонида ҳунармандчилик кўргазмалари намойиш этилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top