Иқтисодиёт | 13:43 / 19.11.2019
5461
2 дақиқада ўқилади

«ERIELL Group»: «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликда кўп ҳажмдаги кислота билан ишлов беришдан фойдаланишни давом эттирмоқда

«ERIELL Group» компанияси «Ўзбекнефтегаз» АЖ объектларида углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш мақсадида колтюбинг қурилмасидан фойдаланган ҳолда кўп ҳажмдаги кислота билан ишлов беришдан (КҲКБИБ) фаол фойдаланишда давом этмоқда.

Масалан, «Култак» конининг 60, 35, 31 ва 29 ва 29-сонли қудуқларида, шунингдек, «Денгизкўл» конининг 205-сонли қудуқларида ушбу усулдан фойдаланиш натижасида уларнинг кунлик қазиб олиш даражаси мос равишда кунига 81 дан 121 минг (қўшимча ўсиш суткасига 40 минг м³), 67,6 дан 110 минг м³ (суткасига 43 минг м³), 48 дан 58 минг м³ (суткасига 10 минг м³), 70 дан 82 минг м³ (суткасига 12 минг м³) ва 72 дан 120 минг м³ (суткасига 48 минг м³) га оширилди.

Фақатгина ушбу қудуқларда кўп ҳажмли ишлов берилган кислотадан фойдаланиш натижасида куз-қиш даврида аҳолининг эҳтиёжлари учун табиий газ қазиб олиш ҳажмининг суткасига 153 минг м³ га ўсиши таъминланди.

Ўзбекистонда углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш бўйича ишлар давом этмоқда.

«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид