Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда муссон ёмғирлар мавсумида 2,4 минг киши ҳалок бўлди
Фото: Getty Images
Ҳиндистонда жорий йилда муссон ёмғирлар мавсумида 2391 киши ҳалок бўлди, 800 мингдан кўпроқ уйга шикаст етди. Бу ҳақда Ҳиндистон ички ишлар вазири Нитьянанд Раи парламент сўровига жавобан маълум қилди.
Шунингдек, тошқин, ёмғир ва кўчкилар сабабли 16 мингга яқин йирик шохли чорва нобуд бўлган, 6,4 млн гектар экин майдонларига зарар етган.
Июнь охирида Жанубий Осиё бўйлаб муссон ўтиб, у охирги 10 йил ичидаги энг кучлиси бўлган. Ёмғирлар мавсуми одатдагидек сентябрда тугамай, октябрда ҳам давом этган. Кучли ёмғирлар тошқинлар, транспорт алоқаси билан муаммолар келтириб чиқарган, бинолар қулашига ва кўплаб бахтсиз ҳодисалар юз беришига олиб келган.
Мавзуга оид
10:35 / 24.04.2026
2026 йил тренди: туризм глобал рақобат майдонига айланди
10:15 / 24.04.2026
Ҳиндистонда рақамли валюта орқали субсидия тарқатиш бошланди
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
10:10 / 04.04.2026