Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умар Нурмагомедов Тошкентда бошқа рақиб билан жанг қилади
Россиялик яккакураш жангчиси Никита Чистяков 23 ноябрда Тошкентдаги турнирда Умар Нурмегомедовга қарши жангга чиқа олмайдиган бўлди. Бу ҳақда унинг менежери Александр Скаредин маълум қилди.
Жанг Тошкентдаги GFC20 мусобақасининг бош жанги бўлиши кутилаётганди.
Таъкидланишича, Никита Чистяков Таиланддаги машғулот вақтида бошқа бир неча спортчи билан бирга конъюнктивит касалига чалинган.
Бироқ шунга қарамай, Умар Нурмагомедов иштирокидаги жанг бўлиб ўтади. Унга рақиб сифатида аргентиналик Брайн Гонзалез тайинланди.
Умар Нурмагомедов доғистонлик яккакурашчи Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси ҳисобланади.
GFC20 мусобақаси 23 ноябрда Humo Arena’да бўлиб ўтади. Мусобақага Хабибнинг ташриф буюриши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026